Веселый форум!

Forjava.ru
Kechki dasturxon uchun
Kechki dasturxongaForjava.ru saytidan siz uchun mahsus..!
Kerakli masalliqlar:
500 гр. мол гўшти, 2 та қизил, 2 та сариқ булғор қалампири, битта пиёз, битта сабзи, 2 та помидор, 3-4 бўлак саримсоқ пиёз, ярим боғ кашнич, ўсимлик ёғи, туз, мурч, аччиқ қалампир кукуни, гўштли қовурдоққа мўлжалланган тайёр зираворлар. Гарнир учун: 250 гр. гуруч.
Tayyorlanishi:
1). Гўштни узун сомонча шаклида тўғраб, эзғиланган саримсоқ пиёз билан маринадлаб қўйинг. Пиёзни ҳалқа шаклида, булғор қалампири ва сабзини паррак қилиб, помидорларни эса бир неча бўлакларга бўлиб, тўғранг.
2). Ўсимлик ёғи солинган қозонда аввал гўштни яхшилаб қовуринг. Қизариб, суви ажралгач, пиёз қўшинг. Сўнг ярим пиёла сув солиб, 15-20 дақиқа димлаб қўйинг.
2). Гарнир учун ажратилган гуручни тенг миқдорда сув ва ўсимлик ёғи солинган қозонда димлаб пиширасиз.
3). Асосий таомнинг гўшти ярим тайёр ҳолга келгач, тўғралган сабзавотларни қўшиб, ўрта оловда 15 дақиқа қовурасиз. Туз, мурч, аччиқ қалампир ҳамда зираворлар қўшиб, таъмини ростлашни ҳам унутманг.
4). Таомни сузишдан аввал тўғралган кўкатларни қўшиб аралаштирасиз. Ликопчага димланган гуручдан солиб, ўртасига гўштли қайласини қуясиз.

Тайёрлаш вақти: 30 дақиқа.

«Kutubxonaga o'tish
«Bosh Sahifa
© Design by MuhiddinBEK
www.voytop.ruStatokwaplog
online